42550

Шавкат Мирзиёев: Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман

Ўзбекистон 21 июнь 13:41 1 293

21 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов раислигидаги халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.  Бу ҳақида Дарё хабар берди.

Бош вазир ўринбосарлари ҳамда бошқа вазирликлар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда кеча, 20 июнь куни Халқ таълими вазири этиб тайинланган Шерзод Шерматов ва унинг ўринбосарлари вазифасини бажарувчилари ҳам қатнашди.

Абдулла Арипов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш учун берган топшириқларини йиғилиш иштирокчиларига ўқиб берди.

Президентимиз «Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман»,— дедилар. Айрим раҳбарлар ўқитувчини мажбурий меҳнатга жалб этишга ўрганиб қолган. Содда тилда айтганда, бунга улардаги «хумор» тутиши сабаб бўлмоқда. Шифокорлар тили билан айтганда «хумор»ни жарроҳлик аралашуви ёрдамида бартараф этишимиз керак.

Абдулла Арипов, Ўзбекистон Бош вазири

Қайд этилишича, бундан буён мактаблар туман, вилоят, шаҳар ҳокимликларига эмас, балки тўғридан-тўғри халқ таълими вазирлигига бўйсунади. Энди мактаб директорлари ҳокимликка йиғилишга чақирилмайди.

«Ўқитувчиларга яхши ойлик тўланмагани учун кўпчилик яхши кадрлар бошқа соҳаларда меҳнат қилишга мажбур бўлмоқда. Ўқитувчи касбининг обрўси тушиб кетганлиги боис ҳозир мактабларда деярли эркак ўқитувчилар қолмаган.

Таълим соҳасини молиялаштириш масаласи Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплекси  раҳбари Азиз Абдуҳакимовга топширилади. Маблағлардан мақсадсиз фойдаланишга барҳам берилиши керак», — дейди Абдулла Арипов.

 

  • Toirov Bahrom demoqda:

    Ривожланган давлатларнинг тараққиёт тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг қарийиб барчасида таълимга жиддий аҳамият берилганлигига гувоҳ бўламиз. Бу тўғри, танланган йўл эканлигини ҳаётнинг ўзи намоён этаяпти. Шу мақсадда Президентимизнинг ушбу соҳага бўлган эътиборлари кундан кунга ошиб бормоқда.

Изоҳ билдириш