12611

Шавкат Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазирини қабул қилади

Ўзбекистон 11 июль 17:14 440

11-12 июль кунлари Туркманистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, меҳмон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Туркманистон делегациясининг ташриф дастуридан ҳукуматда ва ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

 

Изоҳ билдириш