6836

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 2017 йил 21 май куни Ар-Риёз шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Давлат раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Ар-Риёзда Трамп билан учрашиши мумкин. АҚШ президенти эртага 9 кунлик турнега чиқмоқда ва у 21 май куни Саудия Арабистонида бўлади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш