22848

Шавкат Мирзиёев президентликда 11 ой: одамлар учун нима қилди?

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти этиб сайланганига бир ойдан сўнг бир йил тўлади. Шу йил ичида янги президент қандай ўзгаришлар қила олди? Қабул қилинган қонун, қарор ва фармойишлар қанчалик ҳаётда амалий ёрдам бермоқда? Қоғоздаги қарор ва қонунлар оддий ахоли ҳаётида ўзгариш ясадими? Бу саволларга жавоб топиш учун Тошкентда, аҳоли ўртасида оғзаки равишда сўровнома ўтказдик. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан уларнинг турмуш тарзига ижобий таъсир этган 3 та мухим ўзгариш, қарор ёки фармойишни санаб беришни илтимос қилдик, деб ёзади dia.uz

Натижалар эса қуйидагича:

Респондентларнинг аксарият қисми Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан умумий ўрта таълим соҳасида 11 йиллик таълим тизими жорий этилиши улар учун амалий фойдаси тегажак янгиликлардан бўлганини таъкидладилар.
Иккинчи бор кўпроқ тилга олинган ўзгариш оммавий ахборот воситаларининг нисбатан эркинлашгани ва танқидларни кучайганидир.
Учинчи узоқ кутилган ўзгариш сифатида Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан мустахкам алоқаларни тиклагани ва чегараларнинг очилганини айтдилар.
Яна шу билан бирга сўровда қатнашганларнинг камчилик қисми Тошкентдаги ёпиқ кўчаларнинг очилганини росмана амалий ёрдами теккан ўзгариш деб билмоқдалар.
Пенсионерлар эса, нафақаларини нақд пулда олаётганликлари ва Тошкент метросида бепул юриш имконияти яратилганини алоҳида қайд этишди.
Оғзаки сўровномада қатнашган аёллардан бири туғруқ муассасаларида очиқ-ойдин суюнчи сўраш ва туғруқ учун зарур бўлган тиббий қўлқоп ва бошқа буюмлар рўйхати берилиши тугатилганини тилга олди.
Сўровнома иштирокчилари виртуал қабулхона орқали ҳам банк билан боғлиқ муаммоларини ҳал этганликларини ҳам айтиб ўтдилар.

Изоҳ билдириш