34129

Шавкат Мирзиёев Остона шахрида

Ўзбекистон 15 март 11:23 499

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди.

Аввал хабар берилганидек, давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказади, Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этади.

Изоҳ билдириш