45939

Шавкат Мирзиёев Италия Президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон 15 август 14:32 558

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллага таъзия изҳор этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Италиянинг Генуя шаҳри яқинидаги автомобиль кўприги қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Маттареллага ҳамдардлик мактуби юборган.

Эслатиб ўтамиз, Италиянинг Генуя шаҳрида автомобиль йўли кўпригининг 100 метрча қисми қулаши оқибатида 35 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Изоҳ билдириш