7837

Шавкат Мирзиёев Хитой билан эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича «Йўл хариталари»ни тасдиқлади

Ўзбекистон 29 май 11:28 253

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада кенгайтиришга қаратилган чоралар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақида Norma хабар бермоқда.

Қайд этилганидек, 11—13 май куни Хитойга амалга оширилган олий даражадаги давлат ташрифи давомида 11 та ҳукуматлараро ва муассасалараро ҳужжатлар имзоланди, савдо-иқтисодий соҳада умумий суммаси 22,8 миллиард доллар бўлган корпоратив келишувлар имзоланди.

Қарорга мувофиқ, уларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилиши юзасидан доимий ва қатъий мониторинг ўрнатилган.

Хусусан, икки давлат етакчилари имзолаган ҳужжатлар, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режалари («Йўл хариталари») тасдиқланган.

Келишувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини махсус ташкил этилган Ишчи комиссия назорат қилиб боради. Мазкур комиссия «Йўл хариталари»ни бажариш бўйича кўрилган амалий чоралар юзасидан масъул ижрочилар — вазирлик, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради.

Изоҳ билдириш