27408

Шавкат Мирзиёев: Феврал ойидан барча элчихоналарни ёпамиз

Долзарб янгилик | Ўзбекистон 25 декабрь 15:45 1 959
Фото: «President.uz»

Аввал хабар берганимиздек, Шу йилнинг 22 декабр куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига мурожаатнома йўллаган, Видеоконференцалоқа режимида ўтган ҳамда «O’zbekiston 24» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган мазкур йиғилишда Ўзбекистон раҳбари молия вазирлиги фаолиятини қаттиқ танқид қилган. Шунингдек, Президент Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари фаолиятига ҳам алоҳида тўхталди.

— Кейинги йил феврал ойидан ҳамма элчихоналарни ёпамиз. Бу ўринга мос одам элчи бўлсин! Бундан кейин ҳар бир элчи Ўзбекистонга ўз ортидан инвестиция киритсин, сайёҳларни олиб келсин. Эплолмаса, ўзим ишдан оламан. Бизга Ватанини севадиган элчилар керак, — деди Президент.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг чет элдаги фавқулодда ва мухтор элчиларининг ҳисоботларини ҳам тинглаб, уларга келгусидаги ишлар бўйича тегишли топшириқлар берди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар