50719

Шавкат Мирзиёев Берлинда ўзбекистонлик ёшлар билан учрашди

Ўзбекистон 21 январь 10:10 344

Германияда ўқиётган, илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Берлин шаҳрида Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

— Ривожланган давлатлар барча соҳаларга илмий ёндашиб натижага эришган. Биз ҳам жуда катта изланишдамиз. Бутун ҳаракатларимиз дунё билан тенг бўлишга, халқимизга муносиб ҳаёт яратишга қаратилган. Ислоҳотларни сиздек илғор ёшлар билан бирга амалга оширамиз. Ҳамма ўрганган билим, «ноу-хау»ларингни Ўзбекистоннинг ҳар бир соҳаси интиқлик билан кутяпти. Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ёшларни ўқиш ва изланишларини муваффақиятли тугатиб, билим ва тажрибаларини мамлакат ривожига йўналтиришни таклиф этди.

Изоҳ билдириш