29890

Шавкат Мирзиёев ҳарбийлар ва санъаткорлар билан учрашди (фото)

Ўзбекистон 20 январь 16:34 779

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда бунёдкорлик ишлари билан танишиш ва аҳоли билан мулоқот қилиш мақсадида Сурхондарё вилоятига борган эди.

Бугун, 20 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитлари билан танишди, уларнинг ҳолидан, шароитидан хабар олди.

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Термиздаги Санъат саройи ва амфитеатрга ҳам ташриф буюриб, ижодкорлар билан суҳбатлашди.

Изоҳ билдириш