39038

Шавкат Мирзиёев АҚШ мудофаа вазири билан музокара ўтказади

Ўзбекистон 17 май 9:28 338

16 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Оқ уйга ташриф буюрди. Оқ уйда Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президентини кутиб олди.

Суратга тушиш маросимидан сўнг Овал кабинетда давлат раҳбарларининг мулоқоти бўлиб ўтди. Дональд Трамп Президентимизни расмий ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон АҚШ учун муҳим давлат, стратегик шерик эканини қайд этди. Ўзбекистоннинг обрў-эътибори ошиб бормоқда. Сиз билан Оқ уйда учрашиш биз учун шараф, деди АҚШ Президенти. Шавкат Мирзиёев таклиф учун миннатдорлик билдириб, АҚШ Ўзбекистонни изчил қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлади.

Ушбу ташрифга ҳар икки томон ҳам катта эътибор билан қарамоқда. АҚШ маъмурияти Ўзбекистон Президенти ташрифини тарихий деб баҳоламоқда. 16 май куни Ўзбекистон томонидан расмий қабул маросими ўтказилди.  Унда АҚШ маъмурияти раҳбарияти, вазирлик ва идоралар, йирик компания ва корпорациялар раҳбарлари иштирок этди.

Президентимиз 17 май куни Пентагонга ташриф буюриб, АҚШ мудофаа вазири билан музокара ўтказади. Капитолийда Конгрессменлар ва сенаторлар билан учрашиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

Изоҳ билдириш