21327

ШҲТ давлатлари Олий суд раислари Тошкентга нима мақсадда келмоқда

Ўзбекистон 20 октябрь 15:26 540

Тошкентда 25-27 октябр кунлари Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган давлатларнинг Олий суд раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Бугун Тошкентда ШҲТ аъзо бўлган давлатларининг адлия вазирлари учрашуви бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш натижалари бўйича қўшма баённот қабул қилинади.

17-20 октябр кунлари Пекин шаҳрида ШҲТ аъзо мамлакатлар миллий координаторлари кенгаши бўлиб ўтди.

Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари томонидан ташкилот фаолиятининг долзарб масалалари юзасидан бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, ҳукумат раҳбарларининг кенгаш бўлажак йиғилишига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Изоҳ билдириш