2040

Сергей Лавров 7 апрел куни Тошкентга келади

Ўзбекистон 31 март 15:25 294

Тошкентда бўлиб ўтадиган йиғилиш Ҳамдўстлик олий органларининг 2017 йилда режалаштирилган энг муҳим йиғилишларидан бири ҳисобланади 7 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ ТИВ Кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Мария Захарова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда бўлиб ўтадиган мазкур йиғилиш 2017 йилда режалаштирилган Ҳамдўстлик олий органларининг энг муҳим йиғилишларидан бири ҳисобланади. Йиғилишда вазирлар давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги кенг миқёсдаги масалалар ва Ҳамдўстлик қатнашчи давлатларининг ташқи сиёсий йўналишларини муҳокама қилишади ҳамда долзарб ташқи сиёсий муаммолар юзасидан фикр алмашишлари режалаштирилган.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги қатнашчи давлатларининг ташқи ишлар вазирлари христиан, мусулмон ва бошқа дин вакилларига нисбатан камситиш ва тоқатсизлик қилинишига йўл қўймаслик ҳақида қўшма баёнот қабул қилишлари МДҲ ТИВКнинг бўлажак йиғилиши диққат марказида бўлади.

Кун тартибидан шунингдек, МДҲ мақомини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишлар, унинг органлари иш самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Изоҳ билдириш