36584

“Сардоба” бозорида истеъмолга ёроқсиз махсулотлар аниқланди

Ўзбекистон 20 апрель 12:30 231

Харид қилаётган озиқ-овқат маҳсулотимизнинг соғлигимизга қанчалик фойдаси борлиги кўп ҳолларда эътиборимиздан четда қолади. Сифатсиз овқатдан захарланганимизда эса унинг сифатсизлигидан нолиймиз. Харид чоғида маҳсулотнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумотни олишда эътиборсизликка йўл қўямиз.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва “Ўзстандарт” агентлигининг қўшма меморандумига асосан қабул қилинган Наманган шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг 2018 йил 23 мартдаги буйруғига асосан Наманган шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги “Сардоба” бозорида жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ўтказди.

Бозор ҳудудида гўшт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи дўконлар ўрганилганда аксарият колбаса маҳсулотлартнинг ишлаб чиқарилган санаси қўйилмаганлиги, қўйилганларида эса яроқлилик муддатлари аллақачон тугаганлиги аниқланди. Айрим тадбиркорлар ўзлари сотаётган колбаса маҳсулотларининг мувофиқлик сертификатларини тақдим эта олишмади.

“Сифат” кўрсаткичларни синовдан ўтказиш учун бир неча турдаги колбаса маҳсулотлари намуна сифатида Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси лабораториясига юборилди.
Маҳсулотларнинг сифати саломатлик кафолатидир. Шуни унутманг-ки, сифатли маҳсулот истеъмол қилсангиз ҳар қандай кўнгилсизликлардан узоқда, шунингдек саломатлигингизни асраган бўласиз.

Изоҳ билдириш