45994

Самарқандлик эр-хотин Жиззахдаги дахшатли ЙТҲда юз берган ёнғинда ҳалок бўлди

Ўзбекистон 16 август 11:48 1 247

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 15 август куни Самарқанд шаҳрида яшаган Ш.Р. ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз” йўлининг 996-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай бетон тўсиққа бориб урилган. Натижада автомашина ағдарилиб, ёнғин содир бўлган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Натижада ҳайдовчи Ш.Р. ҳамда автомашинада бўлган унинг рафиқаси Э.С. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлганлар.

 

Изоҳ билдириш