44827

Самарқандлик 71 ёшли отахон велосипедда Ҳажга бормоқчи

Ўзбекистон 18 июль 10:34 786

71 ёшли Шодиқул Эгамбердиев 2011 йилда 1 400 километрни босиб ўтиб, шогирди билан Самарқанддан Нукусгача велосипедда борган. Ундан ташқари яна кўплаб манзилларга велосаёҳат уюштирган. Асли касби ҳайдовчи бўлган, ора-сирада велоспорт билан шуғулланган отахон энди Ҳаж сафарига отланмоқчи, деб ёзади «Зарафшон» газетаси.

У 50 кишича йиғилсак, Ўзбекистондан Туркманистонга, кейин Эрон, ундан кейин Саудия Арабистонига ўтсак, деган ниятда. Йўлда икки автобус кузатса, бири – ошхона, иккинчиси – ётоқхона вазифасини ўтайди. Кунига 100 километр ўтиб, кечга йўл четида автобусда дам олаверишади, – дейди отахон.

– Ким истаса, менга шерик бўлсин. Авваламбор, шериклар билан жиддий тайёргарлик кўрамиз. Бунинг учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат уюштирамиз. Уларни текшириб кўраман, улар ақлан, руҳан, жисмонан тайёр бўлиши керак. Мен-ку кунига 100 километр йўлни босиб ўтишга тайёрман, бошқаларни билмайман-да! Тайёр бўлсак, келаси йил Рамазон ойидан кейин йўлга чиқамиз, – дейди Шодиқул бобо.

Отахон қўшни мамлакатларга велосипедда ўтишни қонуний расмийлаштиришда мутасаддилар ёрдамидан умид қилмоқда.

Изоҳ билдириш