51072

Самарқанддаги Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди

Ўзбекистон Бугун 9:03 1

Самарқанд вилояти Булунғур туманида Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон хабар қилди.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, кундуз куни маҳаллий аҳоли ариқ бўйида қалқиб турган қиз болага тегишли либослар тахламини топиб олган.

Шундан сўнг улар ҳуқуқ тартибот органларига топилма ҳақида хабар беришган. Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан Булунғур ариғи суви тўсилган ва биринчи совхоз томондан ҳақиқатда қиз боланинг жасади сувдан топилган. Аёл нега ўз жонига қасд қилгани маълум эмас.

Ҳозирда суртиштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш