26218

Самарқандда “Ёш китобхон” кўрик-танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон 12 декабрь 9:58 770

Мамлакатимиз китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Ушбу тадбир ҳам ёш авлоднинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Президентимизнинг 2017-йил 12-январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ўтказилган танловда шаҳар ва туманлардан ғолибликни қўлга киритган 33 нафар ёшлар иштирок этди.

Китобсевар ёшлар шартлар бўйича ўз билим ва дунёқарашини синовдан ўтказди. Танлов натижаларига кўра ғолибликни 20-30 ёш оралиғи бўйича Тайлоқ туманидан Юсупова Наргиза ҳамда 14-20-ёш оралағида эса Нарпай туманидан Шомуродова Моҳинисо қўлга киритди ва танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

– Бундай тадбирлар биз, ёшларда китобга, хусусан, бадиий адабиётга бўлган қизиқишни оширмоқда, – дейди кўрик-танловнинг энг ёш аъзоси Маматқулов Баҳора.

– Танлов баҳонасида ўзбек адиблари, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, шунингдек, Жонатан Свифт, Жек Лондон каби машҳур адибларнинг асарларини мутолаа қилдим.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан китоблар жамланмаси совға қилинди.

Изоҳ билдириш