51084

Самарқандда йирик ЙТҲ юз берди: ҳалок бўлганлар бор

Ўзбекистон 14 февраль 15:48 816

11 февраль куни, тахминан 6:00 да Самарқанд вилояти 4Р-48 автомобиль йўлининг 11 километрида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мудҳиш ҳодиса Самарқанд вилояти 4Р-48 автомобиль йўлининг 11 километрида содир бўлган. Nexia автомобили ҳайдовчиси «Жомбой—Эшимоқсоқ» йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва Volvo русумли экскаватор билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса натижасида Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш