44060

Самарқандда вахший она икки ёш қизини пичоқлаб ўлдирди, сўнг ўзига ҳам пичоқ урди

Ўзбекистон 6 июль 13:37 1 766
Фото: newspress.сом

Самарқандда она икки фарзандининг қотилига айланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.

Маълум қилинишича, 5 июль куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида  Жағалбойли маҳалласида рўйхатда турувчи, вақтинча “Қоровултепа” МФЙда яшовчи уй бекаси Р.Р. исмли аёл уйида бирга яшаган қизлари 7 ёшли Б.Т. ва 1 ёшли М.Р.ларнинг қорин қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, сўнг ўзининг ҳам қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Б.Т. ва М.Р.лар воқеа жойида вафот этганлар. Р.Р. касалхонага ётқизилган.

 

Изоҳ билдириш