31715

Самарқандда уй портлади. 6 киши ҳаётдан кўз юмди

Ўзбекистон 13 февраль 9:22 798

11 февраль куни соат 5.40 да Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидаги «Чархин» МФЙда жойлашган уйда газ-ҳаво аралашмаси портлади. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида уй иккинчи қаватининг бир қисми қулаб тушди. Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши портлашнинг асосий сабаби сифатида кўрилмоқда.

Воқеа жойида вилоят ҳокимлиги, ИИБ, ФВБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда..

«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, ушбу фожиа оқибатида 6 киши, шундан 2 нафари аёл киши, 4 нафари ёш бола ҳаётдан кўз юмган. Бир нафар фуқаронинг аҳволи оғир, ҳозир шифохонада даволанмоқда.

Изоҳ билдириш