24359

Самарқандда тунги рейд ўтказилди (фото)

Ўзбекистон 21 ноябрь 17:09 1 728

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябр куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида билдирилган муаммоларни бартараф этиш, тунги вақтларда вояга етмаганлар ва ёшларнинг мақсадсиз юриш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 20 ноябрдан 21 ноябрга ўтар кечаси Самарқанд шаҳридаги тунги клубларда назорат тадбирлари ўтказилди. Бу  ҳақида «Asr.uz» нинг Самарқанддаги манбаси хабар берди.

Назорат тадбирида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши, вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси, вилоят прокуратураси, вилоят Ички ишлар, Солиқ, Халқ таълими, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, “Маҳалла” жамғармаси, Касаба уюшмалари бирлашган федерацияси вилоят Кенгаши масъул ходимлари, вилоят телерадиокомпанияси, “СТВ” телевизион ижодий уюшмаси ҳамда “Зарафшон” газетаси муҳбирлари иштирок этди.

Назорат тадбирида давомида минг афсуски айрим ёшларимиз тунги соат 11 бўлишига қарамасдан назоратсиз ҳолда, мақсадсиз юриш ҳолатлари аниқланди. Улар билан бўлган суҳбатда уларнинг бундай ҳолатга тушишидан ота-оналари бехабарлиги аниқланди.

Ҳурматли ота-оналар..!!! Ҳар биримиз фарзандимизнинг тарбияси учун масъул эканимизни унутмайлик. Зеро, фарзанд ота-онанинг юзи, унинг ор-номусидир. Фарзандингизнинг ким бўлиши, аввало сизга боғлиқ. Ҳар бир ота-она Президентимиз айтган “Ўз болангни ўзинг асра!” деган сўзларни ўзимизга шиор қилиб олайлик.

Изоҳ билдириш