32165

Самарқандда оилавий жанжал қотиллик билан якунланди

Ўзбекистон 19 февраль 9:39 1 325

Самарқанд шаҳридаги Мотрид маҳалласида 17 февраль куни соат 16.30 ларда қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

1971 йилда туғилган Р.Кубаев уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи, 1983 йилда туғилган Д.Умарованинг бўйин ва кўкрак қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказди.

Д.Умарова олинган жароҳатлар оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Р.Кубаев қўлга олинди.

Изоҳ билдириш