47582

Самарқандда калтакланган фуқаро касалхонада вафот этди

Ўзбекистон 15 сентябрь 11:24 1 542

2018 йил 9 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчилар О.Х. ва Ё.М.лар “Эргашхон” хусусий корхонаси ҳудудида ўзаро жанжал сабаб Мундиён қишлоғида яшаган М.А.ни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлар. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада М.А. соғлиғи ёмонлашиб куни касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 13 сентябрь куни вафот этган. О.Х. ва Ё.М.лар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш