51002

Самарқандда банкни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди (видео)

Ўзбекистон Бугун 11:11 1

Самарқандда банкни ўмармоқчи бўлган кимса қўлга олинди

30 январга ўтар кечаси совуқ қуроллар билан қуролланган жиноятчи АТ «Халқ банки» Паяриқ туман филиалига яширин тарзда киришга уринган.

Паяриқ туман ИИБ Қўриқлаш бўлими ходими Жамшид Мажидов уни сезиб қолгандан сўнг, банкка киришга уринган номаълум шахс қочаётган вақтида унга ўзига бириктирилган қуроли ўқланганини айтиб «тўхта отаман» деб огоҳлантириш берган.

У қочишни давом эттиргач, қуролидан бир маротаба юқорига қараб ўқ узади ва унга ерга ётишини талаб қилади. Шундан сўнг номаълум шахс жойида тўхтайди. Қўриқлаш бўлими ходимлари уни ушлаб, навбатчилик қисмига хабар беришади.

Ушланган шахс ёнидан 30 ва 15 сантиметрли учлари ўткирланган темир жисмлар, пичоқ, қўлқоплар, полиэтилен сумка ва бошқа буюмлар борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25, 169-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўғрилик қилишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш