38967

Самарқандда 7 000 000 сўмлик қорамолга тузилган шартнома шартлари бузилди

Ўзбекистон 16 май 16:54 1 380

Самарқанд вилояти Булунғур туманининг “Килдон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро О.Рашидов “Агробанк” акционерлик тижорат банкидан чорва моли олиш учун 7000 000 сўмлик кредитни ўз номига расмийлаштириб, “Фаҳри жаҳон ” фермер ҳўжалиги ҳисоб рақамига ўтказади.

Ушбу маблағ эвазига фермер ҳўжалиги унга қоромол бериши лозим эди. Аммо хўжалик шартнома шартларини бажаришни орқага суриб, истеъмолчига чорва молларини етказишни пайсалга солиб юраверган.

Бу сарсонгарчиликлардан чарчаган фуқаро О.Рашидов Булунғур туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шикоят аризаси билан мурожаат қилди.

Мурожаат туман жамияти масъуллари томонидан қонун доирасида ўрганиб чиқилди. Натижада истеъмолчига қорамол учун тўланган маблағи қайтариб берилди.

Изоҳ билдириш