45777

Самарқандда 125 нафар порахўр мансабдорга жиноят иши қўзғатилган

Ўзбекистон 13 август 14:36 2 088

Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 2018 йилнинг ўтган даврида коррупцион жиноятларни фош этиш борасида 93 та жиноят ишлари қўзғатилган. Бу ҳақида «Zarnews.uz» хабар бермоқда. Таҳлилларга кўра, шундан 125 нафар мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилди, – деди у. – Жинояти фош этилган мансабдор шахсларнинг 3 нафари вилоят ва 122 нафари туман-шаҳар миқёсидаги идоралар, корхона ташкилот ва муассасаларда раҳбар лавозимларида фаолият кўрсатганлардир.

Терговчининг айтишича, уларнинг жиноятлари мамлакатимиз тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, иқтисодиётга жами 5 млрд. 817 млн. 967 минг сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида ўтказилди.

Изоҳ билдириш