39970

Самарқанд вилоятида уч ой ичида 91 киши ўз жонига қасд қилган

Ўзбекистон 25 май 9:45 445

Самарқанд вилоятида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайди. Бу ҳақида «Зарафшон» газетаси хабар бермоқда.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 51-сессиясида Самарқанд вилоятида жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида 91 киши ўз жонига қасд қилганлиги маълум қилинди, дейилади хабарда.

Ўз жонига қасд қилганларнинг 45 нафари аёллар ва 46 нафари эркаклар бўлган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 тага кўпайган.

Ўз жонига қасд қилганларнинг 50 нафари вафот этган.

Изоҳ билдириш