15450

Сахиб Исмаилович Саифназаров янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон 17 август 12:16 1 209

Сахиб Исмаилович Саифназаров Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3222-сон қарорига мувофиқ Соҳиб Исмоилович Саифназаров Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди», дейилган хабарда.

Соҳиб Саифназаров Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлишдан аввал Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрелида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги этиб қайта ташкил этилганди.

Изоҳ билдириш