40006

Россиялик мутахассис «Ўзбекистон почтаси»га бош директор бўлди

Ўзбекистон 25 май 12:41 501

Евгений Владимирович Биргер «Ўзбекистон почтаси» АЖ бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақида жамият матбуот хизмати хабар берди.

Евгений Биргер 1960 йилда Москва вилоятида туғилган. Россия Алоқа вазирлиги почта хизмати департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ сайтида маълум қилинишича, Биргер Москва иқтисодиёт институтида доцент, Жаҳон иқтисодиёти ва ахборотлаштириш институтида илмий ишлар бўйича проректор бўлиб ишлаган.

2009 йилдан почта алоқаси ва инфокоммуникация йўналишида эксперт-таҳлил маслаҳатчи бўлиб фаолият кўрсатиб келмоқда.

Изоҳ билдириш