23710

Республикамизда илк маротаба Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон 15 ноябрь 13:58 1 160

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 13-19- ноябр кунлари республикада илк маротаба Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

“Глобал тадбикорлик ҳафталиги” доирасида бўлиб ўтаётган Самарқанд вилоятидаги йирик тадбикорлар иштирокида “Муваффаққиятга эришиш сирлари” мавзусидаги очиқ мулоқот спикерлари Самарқанд шаҳрига етиб келишди.

Дастлаб тадбикорларимиз “Регистон-Камолжон” хусусий корхонасининг очилиш маросимига ташриф буюришди. Ушбу корхона эгаси ёш тадбиркорга йирик тадбиркорлар номидан яхши тилаклар билдирилиб, корхонанинг келгуси фаолияти учун керакли тавсиялар берилди.

Изоҳ билдириш