38886

Равшан Усманов Малайзияга жўнаб кетди

Ўзбекистон 16 май 9:58 260
Фото: ouzbekistan.fr

2018-йилнинг 16-май куни Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Равшан Усманов Тошкентдан Куала-Лумпур шаҳрига жўнаб кетди.

Р.Усманов илгари Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Франция Республикасида Фавқулодда ва Мухтор Элчи, шунингдек, ўриндошлик асосида Италия Республикасида ва Португалия Республикасида Фавқулодда ва Мухтор Элчи лавозимида ишлаган.

Бирмингем университети (Буюк Британия), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси Р.Усманов илгари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган.

Изоҳ билдириш