13 июнь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи Л.М. исмли аёл маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Р.С.нинг бошига темир қувури билан уриб жароҳат етказган. Натижада Р.С. воқеа жойида ҳалок бўлган. Л.М. ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси