20932

(Фото) Рамзан Қодиров Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Ўзбекистон 17 октябрь 15:54 1 315

Рамзан Қодиров Ислом Каримов  қабрини зиёрат қилди

2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф марҳум Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш билан бошланди. Қабр олдида таомилга кўра, Қуръони карим тиловат қилинди.

Мартабали меҳмон марҳум юртбошимиз Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда барпо этилаётган ёдгорлик мажмуаси билан яқиндан танишди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмалари асосида такомиллаштирилаётган мажмуада олиб борилаётган ишлар Чеченистон раҳбарида катта таассурот қолдирди. Бу ҳақида «Mehrob.uz» сайтининг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

 

 

Изоҳ билдириш