21144

Раҳмонбек Усмонов ваниҳоят узоқ кутилган қарорга имзо чекди

Ўзбекистон 19 октябрь 10:02 3 360

Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов 18 октябрда жорий иситиш мавсуми бошланиши ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақида пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати маълум қилгани ҳақида Кун.уз  хабар берди.

Қарорга кўра, 19 октябрдан ижтимоий соҳа объектларига, 20 октябрдан эса турар жой биноларига иситиш таъминоти берила бошланади.

Ҳоким қарорига кўра тегишли хизматлар, туманлар ҳокимиятлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатларига барча истеъмолчиларни қамраб олган ҳолда, иситиш мавсумини сифатли ўтказиш вазифаси топширилган.

Изоҳ билдириш