48517

Путин ва Мирзиёев Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишига старт берди

Ўзбекистон 19 октябрь 16:31 1 088

Бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилиши лойиҳасининг амалга оширилишини бошлаб беришга бағишланган тантанали маросим ўтказилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тадбир бўлғуси атом электр станциясини қуриш учун майдон танлашда муҳандислик тадқиқотларининг бошланишини белгилаб берди.

АЭСнинг қурилиш лойиҳаси ССЭР-1200 русумдаги реакторлар билан жиҳозланган иккита энергоблокнинг қурилишини ўз ичига олади. Мазкур энергоблоклар 3+ авлодига тегишли бўлиб, замонавий технологияларнинг ишончлилигини сезиларли даражада оширган ҳолда, АЭХАнинг замонавий хавфсизлик талабларига тўла жавоб беради.

Тантанали маросим тадқиқот ишлари олиб борилаётган майдонлардан бири ва Тошкент ўртасида ўрнатилган теле кўприк орқали бўлиб ўтди. Телекўприк доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин лойиҳанинг амалга оширилишига старт беришди.

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Алишер Султонов ва “Росатом” Давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв лойиҳани амалга оширишни бошлаш учун барча шарт-шароит яратилгани борасида ҳудуддаги майдондан ҳисобот беришди.

Маросимдаги нутқлардан сўнг икки давлат раҳбарлари рамзий тугмани босиш орқали, сейсмология, геология, экология ва иқтисодий жиҳатдан мувофиқлиги ўрганилгандан сўнг танлаб олинган устувор ер майдонлардан биридаги тупроқ намуналарини олиш учун бурғилаш ишларига старт берди.

Изоҳ билдириш