50716

Пўлат Саидқосимов вафот этди

Ўзбекистон 18 январь 16:49 1 276

Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси матбуот хизмати маълум қилди.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фильмни суратга олиш жараёнида иштирок этаётган таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тўсатдан тоби қочиб Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказига олиб келинган эди.

 

Беморни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази бош директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Ҳожибоев кўрикдан ўтказиб, операция қилган эди. Жарроҳлик амалиёти мураккаб кечгани сабабли унинг давомийлиги 6 соатга чўзилган.

Актёр бугун, 18 январь куни оламдан ўтди. Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Пўлат Саидқосимовнинг жаноза намози 19 январь куни пешин намози вақтида Сағбондаги масжидда ўқилади.

Изоҳ билдириш