32483

Бош прократура тизимида муҳим лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ўзбекистон 22 февраль 8:47 793

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг янги ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Бош прокуратура Ахборот хизмати хабар беради.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 21 февралдаги ПФ-5359-сон Фармонига асосан Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди. У шу пайтгача Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги ПФ-5358-сон Фармонига асосан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ишлаб келаётган Эркабай Аминович Таджиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бундан аввал ҳам ушбу мансаб фаолият юритганди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаб келган Муроджон Азимов Давлат Божхона қўмитаси раиси сифатида иш бошлаши муносабати билан вазифасидан озод этилганди.

Изоҳ билдириш