32979

Президентининг Қарори билан Ички ишлар вазирлигига янги лавозим киритилди

Долзарб | Ўзбекистон 27 февраль 17:46 531

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан ички ишлар органларида ёш кадрлар салоҳиятини ошириш тизимини яратиш, уларнинг касбий маҳоратини юксалтириш учун ҳурмат ва обрўга эга бўлган ходимларнинг ички ишлар органларидаги бой амалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозими киритилди.

Ушбу лавозимга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ҳаётий бой тажрибага эга, кўп йиллар давомида республикамизда жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга катта ҳисса қўшган Закиржон Алматов тайинланди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов буйруқ билан шахсий таркибни таништирди.

Генерал-полковник Закиржон Алматов 1991-2006 йилларда Ички ишлар вазири лавозимида ишлаб, бир қанча ходимларга устозлик қилиб, нафақага кузатилган эди.

Изоҳ билдириш