50662

Президент янги қонунни имзолади: ҳимоя қилинувчи шахслар рўйхати белгиланди

Долзарб | Ўзбекистон 15 январь 16:18 1 542

“Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан қуйидаги хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилади:
– ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
– шахсни, уй-жойни ва бошқа мол-мулкни қўриқлаш;
– махсус индивидуал ҳимоя воситаларини ва техник воситаларни қонунда белгиланган тартибда бериш;
– вақтинчалик хавфсиз жойга жойлаштириш;
– бошқа яшаш жойига кўчириш, иш (хизмат) ёки ўқиш жойини ўзгартириш;
– ҳужжатларни алмаштириш;
– ҳимоя қилинувчи шахс ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилишини чеклаш;
– қамоқда ёки жазони ўташ жойида сақланаётган ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан қўшимча хавфсизлик чораларини таъминлаш.

Бунда, қўлланилаётган хавфсизлик чоралари ҳимоя қилинувчи ва бошқа шахсларнинг уй-жойга, меҳнатга, пенсияга оид ва бошқа ҳуқуқларини чекламаслиги керак.

Изоҳ билдириш