44813

Президент яна бир соҳа ҳодимларининг маошини ошириш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистон 18 июль 9:03 2 338

Шавкат Мирзиёев 17 июль куни умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. 

Унда кейинги йилларда коллеж ва лицейларга кўпроқ эътибор қаратилиб, умумтаълим мактабларини замон талабларига мослаштириш, уларни яхлит тизимга бирлаштириш масаласи четда қолди. Ушбу тизимга бюджет маблағлари охирги навбатда ажратиб келинди, халқ таълими ходимлари ўз вазифасидан ташқари бошқа ишларга мунтазам жалб қилинди. Оқибатда таълим сифати пасайиб кетгани қайд этилди.

Президент педагогларнинг ойлик маошини, жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берган.

Турли назорат органлари томонидан ўқитувчилар фаолиятини текширишларни чеклаш, педагогларни ободонлаштириш, мажлисларда қатнашиш, обуна ва шу каби касб фаолиятига тегишли бўлмаган ишларга жалб қилмаслик кераклиги таъкидланган. Ўқитувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш учун махсус ҳуқуқий хизмат ташкил этиш вазифаси қўйилган.

Изоҳ билдириш