10533

Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси ректори янги лавозимга тасдиқланди

Ўзбекистон 20 июнь 16:56 1 103

Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон банклар Ассоциацияси биносида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Қўчқоров раислигида ўтказилди.

Маълумотларга кўра қурултойда ташкилий масала кўрилган. Шу кунга қадар Савдо-саноат палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Шайхов Алишер Эркинович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Президент тақдимига кўра Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Адҳам Икромов тайинланган.

Фото: Chamber.uz Шайхов Алишер Эркинович.

Икромов Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадр масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси ректори сифатида ишлаб келаётганди.

Фото: Asr.uz Адҳам Икромов.

Маълумот учун, 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Фармон аввало тадбиркорлик фаолияти ривожланиши ва бизнеснинг қонуний манфаатлари муҳофазасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолияти тубдан такомиллаштирилишини назарда тутади.

Алишер Шайхов фаолиятини каерда давом эттириши хозирча маълум қилинмаган.

Изоҳ билдириш