41884

Президент Тошкентга етиб келди. Фарғонага сафардан қисқа сатрларда

Ўзбекистон 13 июнь 16:11 1 119

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишиш мақсадида 12 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Қува туманидаги “Фарғона анорчилик” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма фаолияти билан танишди. 

Президент Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди. 

Паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, туячилик, картошкачилик, лимончилик тармоқларини ривожлантириш, агрологистика маркази ташкил этиш, ер ўлчаш, сувдан унумли фойдаланиш ва бошқа лойиҳалар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳридаги “Наримтекс” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди. Ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, тикувчи аёллар билан мулоқотда бўлди. 

Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур Ижодкорлар боғини бориб кўрди. Эркин Воҳидов ҳайкали пойига гул қўйди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманидаги “Исмоил Нозим обод” фермер хўжалиги даласида бўлди.  Фермерлар билан суҳбатлашиб ғалла ўримини, ғўза ҳолатини кўздан кечирди. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олтиариқ тумани Қапчиғой маҳалласидаги «Smart kids» мактабгача таълим муассасасини бориб кўрди. 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Олтиариқ туманида Фарғона вилояти фаоллари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиши давомида Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши раисини саволга тутиб, водийда тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юборган Ёшлар иттифоқи раҳбарининг ҳаракатларига муносабат билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Мустақиллик мавзесида барпо этилган кўп қаватли уй жойларни кўздан кечирди.

Шундан сўнг, Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи ниҳоясига етди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга етиб келди.

Изоҳ билдириш