18460

Президент таъзия билдирди

Ўзбекистон 22 сентябрь 13:04 1 933

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мексика Қўшма Штатлари Президенти Энрике Пеня Нетога ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

“Мекцикадаги талофатли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди”, дейилади Ўзбекистон Республикаси Президенти мактубида.

Давлат раҳбари бутун Мексика халқига, шунингдек, нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ва жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, Мексикада кучли зилзила кузатилган ва оқибатда юздан ортиқ одамлар қурбон бўлган эди.

Изоҳ билдириш