48668

Президент Шавкат Мирзиёев таъзия билдирди

Долзарб янгилик | Ўзбекистон 29 октябрь 15:33 1 808

Президент Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг “Lion Air” компаниясига тегишли самолётнинг қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига чуқур таъзия билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарларга кўра, Жакартадан Панкалпинанг шаҳрига парвозни амалга ошираётган Boeing 737 йўловчи самолёти бортида 189 киши, жумладан, уч нафар ёш бола, икки нафар учувчи ва олти нафар борт кузатувчилари эди.

Фожиа оқибатида уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Самолёт ҳаво кўтарилгандан бироз ўтиб Ява ороли яқинидаги денгизга қулаб тушган.

Изоҳ билдириш