29141

Президент матбуот хизмати раҳбари ва Бош вазир ўринбосари билан матбуот анжуманини жонли эфирда томоша қилинг

Бугун, 12 январь куни Ўзбекистон президенти матбуот хизмати қошида журналистлар учун илк бор Press-hall ташкил этилди.

Бу лойиҳа орқали журналистлар билан қарорлар ва қонунлар, президент фаолиятини ёритишда ҳамкорлик қилиш назарда тутилган.

Анжуман бугун соат 16:00 да Президент Матбуот хизматининг Facebook тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши бошланди.

Анжуман аввалида Президент Матбуот хизмати раҳбари Комилжон Алламжонов сўзга чиқиб, Президент Матбуот хизмати ҳузуридаги Press-hall давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» ғоясидан келиб чиқиб йўлга қўйилгани ҳақида гапирди.  Батафсил қуйидаги хавола орқали ёки бизнинг сайтимиз орқали тамоша қилишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш