41775

Президент фермерлар билан суҳбатлашди

Ўзбекистон 12 июнь 19:44 333

Президент Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманидаги “Исмоил Нозим обод” фермер хўжалиги даласида бўлди. Ғалла ўримини, ғўза ҳолатини кўздан кечирди.

Вилоят деҳқон ва фермерлари билан суҳбатда ғалла ҳосилини йиғиб олиш, ғўзадан кафолатланган ҳосил етиштириш, такрорий экинлар экиш зарурлиги таъкидланди.

Деҳқончиликда йил йилга ўхшамайди. Ҳосилдан, даромаддан умидвор фермер ҳар бир ниҳолни «сизлаши» керак. Барча агротехник тадбирларни ўз вақтида, сидқидилдан бажариши зарур, деди Шавкат Мирзиёев.

Қишлоқ хўжалиги учун мураккаб келган жорий йилда сувдан омилкорлик билан фойдаланиш, бозорбоп экинлар экиш, ҳосилдорликни ошириш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.

Изоҳ билдириш