42342

Президент Девони ҳам Оқсаройдан бошқа бинога кўчирилмоқда

Ўзбекистон 19 июнь 16:42 2 106

Президент Девони Оқсаройдан – Олий мажлис сенати жойлашган бинога кўчмоқда. Бу ҳақида «Asr.Uz» манбаси хабар берди.

Хабар қилинишича, эндиликда Президент Девони Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 6 уйга жойлашади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ташқи ишлар вазирлиги Халқ банкининг биносига, Халқ банки эса Қатартолга кўчиши ҳақида маълум қилинган эди.

Шунингдек Олий Мажлис Сенати ҳам бошқа бинога кўчирилаётгани ҳақида хам маълумот берилганди.

Изоҳ билдириш