45589

Президент ҳажга юборган отахон Мадина шаҳридан видеомурожаат йўллади (видео)

Долзарб | Ўзбекистон Бугун 11:40 2

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрган эди. Президент ташриф сўнггида Сайхунобод туманида бўлиб, 8-мусиқа ва санъат мактабида Сирдарё вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказди.  «Ўзбекистон 24» телеканали ушбу йиғилишдан репортаж намойиш этди. Йиғилиш сўнггида сўз олганлардан бири Бахтиёр Тоғаев Президентнинг эътиборига тушиб, отахон давлат раҳбари ҳисобидан муқаддас Ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди. Қуйидаги видеолавҳа орқали Сайхунободлик отахон ва давлатимиз раҳбарининг мулоқотларини батафсил томоша қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот маркази томонидан тайёрланган видеолавҳада Сайхунободлик отахон Бахтиёр Тоғаевнинг Мадина шахридан элимизга, ҳалқимизга ва муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг хақларига дуолар қилаётганини кўришингиз мумкин.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар