39957

Президент қарори билан Ўзбекистонда янги университет ташкил этилади

Ўзбекистон 25 май 8:28 1 162

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилди.

Университет оммавий ахборот воситалари соҳаси учун журналист кадрлар, шу жумладан халқаро журналистлар тайёрлаш, республикада медиатаълим тизимини яратиш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсияси асосида Университетнинг тегишли таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни ўқишга қабул қилиш кириш тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон (ёзма ва суҳбат шаклида) ўтказиш орқали амалга оширилади.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Миллий университет ва Жаҳон тиллари университетида “Журналистика (фаолият турлари бўйича)” таълим йўналиши ва унинг негизидаги магистратура мутахассисликлари, шу жумладан, “Олий журналистика курслари” бўйича қабул тўхтатилади.

Изоҳ билдириш